Кўзим юмсам пайдо чеҳраси,
Наҳот ўлдим - паймонам тўлган.
Не фарқи бор, менга йўл бўлсин,
У қиз ахир Парижда бўлган.
Узоқ Шимол ҳақда куйладим,
Яқинмиз, деб кўнглим эди тўқ.
Бекор - овлоқ ҳақда куйларим,
Унга қай гул унар фарқи йўқ!
«Собиқ ёр...» ва «Ҳисобчи» деган
Қўшиқ айтдим бўлай деб манзур.
Мен қайда, у Парижда бўлган,
Ҳатто Марсел Марсо ҳам зуҳур.
Ночор завод ишин ташладим,
Титар бўлдим қўрқиб луғатлар.
Нима бўпти: у Варшавада
Афсус ҳануз тилимиз бошқа.
Келса, поляк тилида сўзлаб,
Дейман: узр, бошқа айтмайман.
Мен ким бўпман - энди Эронда!
Етолмасман қувлаб ортидан.
Бугун бунда, эрта Ослода,
Тинчимас у - қаро толейим.
Ўтмиш билан истиқболига
Бериб уни кутажакман жим.
|