Суяк ташланг итларга ахир,
Бир-бирларин таласин ғингшиб,
Бадмастларга ароқ берингиз
Ичгач, улар қолишар тинчиб.
Қарғалар ҳам селгармасин кўп,
Қўрқитгани нарсалар қўйинг.
Севишганлар севсин, беринг жой -
Бурчагидан муаззам уйнинг.
Балки берар бир кун нишона,
Уруғ сепинг бағрига ернинг.
Итоаткор бўламан мен ҳам,
Тезроқ менга Озодлик беринг!
Гўшт беришса қаранг, итларга
Талашмади, - бу қандай одат?
Ароқхўрга ароқ тутсалар
Ичмайман, деб у ҳам этди рад.
Чўчитсалар ҳамки қарғани
У одамдан қўрқмади сира.
Жуфтларга жой беришди, улар
Ажралишга излайди чора.
Сув қуйишди ерга муттасил,
Дарак йўқдир ажаб уруғдан...
Кеча менга Ҳурлик беришди, -
Энди уни нима қиламан?
|