Кулранг костюмдаги қоп-қора одам,
У вазир бўлгандир, бошлиқ, ҳарбий ҳам.
Масхарабоз янглиғ турқин юз туслаб.
Ўпкангга туширар, ногоҳ, бесабаб.
Совуқ табассум-ла қирқар қанотим,
Ҳайқириғим «дод»га ўхшар гоҳ шундан.
Мен эса азобдан тишлаб лабимни
Оҳиста инграйман: Шукур, тирикман.
Иримчи эдим мен, изладим таъбир.
Бир кун тугар дедим, барчаси бекор...
Ҳатто кабинетга юлқиниб кирдим,
Сўнгра қасам ичдим - келмайман такрор!
Мен ҳақимда кимдир гап ёйди гоҳ кез:
- Парижга қатнайди қўшни қишлоқдай,
Юртдан ҳайдаш керак бундайларни тез,
Тавба, бошлир^ларнинг кўзи қаёқда?!
Ҳовлим, маошимдан сўзладилар сўнг,
Гўё пул домига кетганмиш муккам,
Олинглар, барчасин сизларга бердим,
Олинг уч хоналик зиндонимни ҳам!
Эл-юртга танилган шоир дўстларим,
Оҳиста ғурур-ла қоқиб елкамга
Менга насиҳатлар бердилар бари:
- Қофия қилмагин «одам»ни «ғам»га.
Баногоҳ тугади шунда бардошим,
Сенсираб қошига бордим ўлимнинг.
Ҳайқириқдан чўчиб, келолмай яқин
У кўпдан пойларди менинг йўлимни.
Ҳакам саволидан қочиб юрмасман,
Жавоб бергум зеро этсалар талаб.
Умримнинг энг сзшгги лаҳзасигача
Яшадим шу мўъжаз юким орқалаб.
Аммо ёлтон надир, нима муқаддас
Мен эрта англадим, бўлсам-да ғариб.
Менинг йўлим битта шу холос, дўстлар,
Вахт танлаш имкони этмаган насиб!
|