Ҳеч кимса йўқ қанча ҳўрсинма,
Қани сен-ла учрашсак шу тоб.
Сен хат ёзгин менга Марина,
Телефонда қайтаргум жавоб.
Бўлсин икки йил аввалгидек
Учрашайлик кўпга, мангуга.
Бизнинг висол доим тасодиф -
Тушунарсан, кечирарсан ҳам.
Мени бунча эркалаб суйган,
Билмагайман, ўзга бир қўлни.
Бундай қўлни денгизчилару,
Соғинади ҳам менинг кўнглим.
Энди қўшиқ айтмам ҳеч кимга,
Хушнуд этмас балки бу хабар.
Турмага ҳам тушгум сени деб,
Мукофот деб тушунсанг агар.
Етказишса, сендан ўзга ҳеч,
Кимса керак эмас деб менга,
Сен ишонма, ҳали ҳижрону,
Ишқ заҳрин кўп ичурмиз бирга!
|