От сураман ярим шашт билан,
Қалқоним йўқ, танбал бир отда.
Масхарабоз сингаридурман -
Ғазабланган баҳодир қайда?!
Тўдаларга ёриб кирганман,
Бир гал буюк княз сингари
Йиқилмасдан, букриланмасдан
Эгилганча хиёл илгари.
Бироқ бир кун келиб биқиндан
Найза билан йиқишди ногоҳ.
Қамчи билан сийланган отим
Сакрашини кўрганим - азоб.
Суворийлар хунук ҳай-ҳайлаб,
Пойлаганда ўққа нозик жой.
Мен ландавур буюк князга
Тенглашмоқчи бўпман, ҳойнаҳой!
Энди жангда бўлолмам ғолиб,
Четлатилдим жанговар ишдан.
Ҳимоям йўқ, - кўйишди олиб, -
Найза, ўқу, на темир тишдан.
Ойболтамнинг тўмтокдир учи,
Қўлим боғлиқ, сассиқ похолда -
Бир ножўя қилиғим учун
Маҳкум бўлдим мангу шу ҳолга.
Сўйишгача бердилар изн,
Сотқин дея лашкар қошида.
Қонли шамшир ўйнаши тайин,
Бир кун буюк княз бошида!
Бир кун гўнглар ичра қад ростлаб,
Қоровулнинг қўлин боғларман.
Уюрдан энг ёмон от танлаб
Кенгликларга ўзни чоғларман!
Янгрок,, жолиб жангга кирарман,
Бу жанг асло кечмагай мансиз.
Княз тўпин ўтгум баҳридан,
Лозим бўлса, юргум самансиз!
|