Тунда даъват бонгидек одимларнинг залвори,
Демак кетар он яқин, яна Сўзсиз хўшлашув.
Юрилмаган сў^қмоҚДан от сурар тўп суворий
Оқибати ноаён сафарга гувоҳ ... ғулув.
Ўзгачадир давримиз, аммо ҳамон Бахт танқис,
Ортидан қувлаб унинг ёнамиз, бўламиз чўғ.
Энг сара дўстларни биз бой берганни сезмаймиз
Талотўп кўпкарида қарасак - дўстимиз йўқ!
Ҳали кўп ёғдуни биз ёнғинга йўядирмиз,
Этик садоси узок, музлар бахш этар танга.
Болалар ўйинида уруш бардавом ҳануз,
Ҳамон биз қавмимизни бўламиз дўст, душманга!
Ҳар ён вайрону сўхта, йиғлаб ёш битса бир кун,
Тулпоримиз сурондан безиб чарчаган кезда.
Шинелин ечиб қизлар кўйлак кийганда гулгун
Қанийди кечиролсак... ўтмишни тутсак эсда!..
|