Ҳар бир кимса гина-кудратин Вақти келиб айлар фаромуш. Менинг ғамим қор каби мангу Хотирамга урар совуқ мушт. Эримагай ёз чилласида Вақт зарбаси кўйгандай силаб. Биламан мен қайғу-соғинчим Умрим бўйи ўтгум опичлаб.