Кетдим, Рассеада қолмади жисмим!
Йиғлаб қолди мени ёқтирган қизлар.
Энди уруғимни бағрига олар
Бегона Елисей боғлари «Сиз»лаб.
Пресняда ким дер трамвайда бот:
- Ниҳоят, жуфтакни урибди, ҳа, йўқ!
Версалдаги сарой ҳақидаги ёт
Шеърин ўша ерда ёзсин, кўнглим тўқ!
Таксигаўтирсам, ғудраб ортимдан:
- Кетган бошқа экан, - дейишар. - Сўра...
- Э-э, бошқа денг?.. - Қарашиб зимдан
Миш-миш ижодкорин сўкишга ўрар.
фуқаро жангида бирга бўлганим,
Бирга Магаданда ўтирганим - чол:
"Ваня, мен Парижда, сен ҳам кел, иним», -
Дея хат ёзганим ҳақда очар фол.
Қайтишни ихтиёр этган эмишман,
Ялиниб, ёлвориб, бўлмиш кўзим лўқ.
Қўйинге! Юртимга келмасам керак,
Чунки ҳали-бери кетганим ҳам йўқ!
Айримлар совғага қилар ишора,
Кинодаги каби хуш бир ниҳоя, -
Кел, олгин, сенгадир Зафар минори!
Рено заводини олсанг - кифоя!
Мен ётиб куламан, қотиб куламан,
Қандай ишондингиз иғвога - мубҳам?
Асло кетганим йўқ - безовта бўлманг,
Умид ҳам қилмангиз - кетмагайман ҳам!
|