Ресторанда деворга осиқ,
«Заржирбанд баҳодир», ҳамда «Уч айиқ»,
Столда капитан ёлғиз ўтирар,
- Мумкинми, - сўрасам, деди: - Жой тайин.
- Чекарсан?. - Йўқ, раҳмат, «Казбек» чекмайман.
- Бўпти ич бўлмаса. Идишингни бер.
- Ҳозир, опкелишсин... - Ичгин, деяпман.
Э, соғ бўл! Яшавор. - Соғ бўлади эр.
- Хўш, йигит, - ғудранар ногоҳ капитан,
Қойилман, ароқни ичишда зўрсан.
Пулемёт, танкни ё лекин яқиндан,
Кўрдингми, урушни? Сен ҳали ғўрсан.
Кирқ учинчи йил, Курск остида
Старшина эдим. Кўпни кўрганман.
Бошдан не кечмаган. Сен яшагин деб,
Ичиб, талтайишни асло ўрганма!
Сўкиниб ичарди, ортда қолмасдим,
Суҳбат топаётиб ахийри поён,
Уни хафа қилиб дедим: Капитан,
Майор бўлолмайсан, энди ҳеч қачон!
Шунда у йиғлади. Сўрди отамни.
Овқатга кўзин лўқ қилиб ўшқирди:
- Сен учун жонимни берганман, аблаҳ,
Сен бўлсанг жонимни ёқасан, тирриқ!
Мялтиқ бериб, жангга ҳайдаш керак тез,
Балки мен-ла ичган майни оқлардинг...
Будам мен урушда, окопдагидек,
Нафасим ютиб жим жоним сақлардим.
|