Бир муддат тўхтагач, йўл олар кемалар - Довумар ичидан қайтмоққа бир куни. Ярим йил ўтмасдан қайтаман муқаррар - Яна кетмоқ учун, Янаярим йилга кетмоқлик учун. Қайтишар барчаси - энг содиқ дўстлару Севимли, вафодор аёлдан ташқари, Қайтишар барчаси, энг азиз зотлар йўқ - Тақдирга ишонмам, ўзимга сингари. Ишонгам келади - мангумас ушбу ҳол, Урф бўлмас кемага ўт кўйиш бир пасда. Мен албат қайтаман, дўстлар-ла ташвишдор Албатта куйлайман ярим йил ўтмасдан.
© Амиркул Карим. Таржима, 2005