Недир излар юрт кезиб қўшним,
Нелигини билмай гарангман.
Қизиқтирмас ўзгалар, аммо
Тутаяпман ўзни аранг ман.
Пардалари шойи, кимхобдан.
Нимча кияр хотини, илло.
Маошим кўп бўлсайди мен ҳам
Топар эдим Масковдан тилло.
Одамларнинг гаплари ёлғон,
Изламасман ҳеч не атайин,
Дейди писмиқ бой бермай ҳеч сир,
Аммо кўп пул олиши тайин.
Кеча бошин ёрди йиқилиб,
Ажаб, кўринг унинг ўғлини.
Сувдонни ҳам қасддан синдирган,
Уч ҳисса қиб олдим пулини.
У пул топсин, мен танга санай?
Чидаб бўпман, узатсин менга.
Ҳасадданмас ўлайин агар,
Адолатдан бўлади шунда.
... Ҳечқиси йўқ, кўраман чора,
Кўчиб қочиб кетмаса чўтмас,
Улар пулга ётар чўмилиб,
Меникичи, ароққа етмас!
|