Тау Китда узоқ оламда, Ўзгаришга гувоҳ ўзимиз. «Нима гап, деб сўрсак, жўралар?» Жавоб топмай қайтди сўзимиз. Билсанг агар ул Тау Китда Гўзал яшар турфа одамлар. Ақли бизга яқин оламлар.   Кўмак эмас, воситасида Нур тезлиги ҳар нега қодир, Тау Китга учдим билай деб Аслида не бўлмоқда содир. Тау Китлик қардошлар сабаб Тау Китда ажиб ноаён Воқеалар кечарди аён.   Боқсам тўнглаб чала хуш билан, Тау Китлар қилар тўполон. Безорилик қилишганидан Алоқага кам чиқдим, инон. Таукитлар алфавитида Сўз кам, яна тузум буржуа Ҳазили ҳам тасқара жуда.   Қийшайтириб ойнани сағал, Зўр қўндирдим минган кемамни. Дедим таукитона: «Виват»! Бу уларда «Салом» дегани. Тау Китда сароб манзара, Беллашиб ҳеч бўлмайсан ғолиб, Зеро гоҳ бор, гоҳ зумда ғойиб.   Қандай бўлса сизга палуас, Тау Китлик менга шундай, бас. «Қилиғингиз оламда уят!» Десам, имлаб дер: эзгу ният! Тау Китда шароит ўзга, Ҳаво йўқдир, етмайди нафас, Аммо улар риёни билмас.   «Онангни!..» деб сўксам бир маҳал, Қаранг, нокас кибертаржимон, Ўгирибди сўзимни тугал Мен уялдим ўзимдан чунон. Таукитлар аммо шундай мол, Отиб олган сингари таранг Гоҳи пайдо, гоҳ ғойиб, қаранг.   «Жинсимиз бир, жўралар!» десам Тиниб қодди ногоҳ овозим... Тау Кит қиз сийнасин тутиб, Иқрор бўл, деб бошладим зулм. Кет, дер у: Ўҳҳу биз сиздан, Анча олға ўтиб кетганмиз. Эркакмиз деб ҳеч олмаймиз тан, Жам бўлишиб қучамиз бадан. Билмам қандай тушдим кемамга Ичадиган кайфият билан... Ер нисбийлик назариясида Уч юз йилга олислаб кетган... Наҳот Тау Китдек Ерда ҳам Илм дегани шундоқ ғовлаган, Эр аёлдек аёл эрбадан.  
© Амиркул Карим. Таржима, 2005