Бўйнимга осилиб ғам, кўл тубига тортади,
Нечун дилимни ҳар сўз тилиб дардим ортади,
Лўли қавми қўндими ногоҳон шу ўртада
Уларнинг кўшиғими юрагимни ўртаган.
Соз торидай тераклар эзган,
Гитарадек жаранглар замин.
Ғамни кўлга чўктириб, тунларни ўғирлайман,
Саҳрода ёниқ гулхан мени этар маҳлиё.
Кўнглим билан кўйлагим бурдалаб ўйнагайман
Мени озгина қўлланг, қани лўлилар, оҳо!
Қўшиқ айтса лўли қиз атай,
Бор пулимга ичажакман май!
|