Ҳали баҳор сеп ёймаган кез,
Кўксинг днлга тор келган маҳал.
Ногоҳ икки милтиқли киши,
«Кийин, кетдик», деди бир сахар.
Мен бошлиқдан ўтиндим сўнг дам:
«Маҳрум этманг мени бахордан».
То майгача терлаб, рухимни
Қирқ кун тунга едирди «овчи».
Катяни ҳам банди этар воҳ,
Тақдиримга хўжа терговчи.
Толеъимни билиб дедим зор:
Баҳоримни кўрайин сўнг бор.
Мана яна сўнгсиз вагонлар,
Темир излар уйқаш урар жўш.
Зангор қайин боқиб тирқишдан,
Гўё дейди этма фаромуш.
Болалар қўл силкир шарордан...
Қандай айру тушгум баҳордан?!
«Қочдик». «Йўқ», дер Катя режамга,
«Яшолмайман, тушун баҳорсиз!»
«Майли!» - Катя келди тўхтамга,
Тун Тайгага элтди озорсиз.
Кутиб олди хуш ва пурвиқор,
Сен шунчалар латифми, баҳор!
Эртасига тушиб изимга
Итдек пойлаб оддилар топиб.
Қўл-оёғим боғлаб, кўзимга
Қора латта - зулматлар ёпиб.
Билдим, энди кўролмайман туш,
Бахор билан айладим хайр-хўш!..
|