Кафш бўлди не янги оламлар чунон,
Эскиси азалдан эгалик эди.
Эҳромлар сирлари гўдакка аён
Отлиқ, қароқчилар - ўтмиш сарқити.
Темир из сингари ҳаммаси қатьий,
Разил билимдонлар ажаб замони.
Янги юяларга пул ҳам тўлашар,
Кашфиёт қилишга куйдирма жонни.
Ел ялаб тугатди чўққиларимни,
Кечикдим уни забт этмоққа афсус.
Бой бердим Клондайк олтинларини
Шамолсиз хомушдир туғим - қора тус.
Ясқонда чириди сирли камоним
Қатра сувга ташна эртак булоғи.
Қақраган кўксини қум босиб ётар
Орзулар кемаси - ёлғиз уловим.
Хизматсиз зерикиб йиғлайди ханжар,
Қинидан чиқишга мажоли ҳам йўқ.
Сўнгги илинжимдек қоғоз кемамни
Тўлқинлар қирғоққа уриб урди дўқ.
Тахмину нияти чиқиб рўёбга
Сафлардан ситилиб кетди жўралар -
Йирик ўлжаларни бир-бир эгаллаб
Ортидан кўприкни ёққан тўралар.
Қимор ўйинларнинг сони урчиган,
Ютуққа гардкам деб кўз тиккан не зот.
Чўлларда мол боқиб беришар пичан,
У ерда қоплонни масхаралар от.
Барча дуэлларим бўлдилар содир,
Шаъним деб қизигач бошим чаноғи,
Ўқучди янгради акси-садолар...
Уларнинг сони кўп, йўқдир саноғи.
Бошимга иш солган кимсалар менсиз
Жазога бўлдилар тайин мустаҳиқ.
Юзига шапалоқ еган чаёндай
Йўтик гирдобига чтсдилар оқиб.
Улгура олмадим чиқ, деб майдонга,
Дантес қасоси деб берар эдим жон.
Менга Нотрдамдек зўр ибодатгоҳдан
Сурат ўмаришдан йўқ ўзга бир шон!
Севган аёлларим ўтдилар яшаб
Ўзга асрларда, йиллар, ойларда,
Банд этди тўшагим севмоқ истасам,
Ўнгимда, тушимда, кутган жойларда.
Эгаллаб олинган ҳатто кафаним
Қорми у, майсами ёҳуд бир тўшак.
Госпиталда ҳамшира кўз ёшла ювган
Менингмас ўзганинг жасади бешак.
Буюклик ғалвири элаб дўстларим
Кетдилар ким ёзда кимдир ўзга он.
Ҳеч бири кутмади ўз ажалини:
Барчаси кетдилар шаҳид, навқирон.
Қай бирин умрига қўйилди нуқта
Англамай айби не, чок этмай кўйлак,
Лаънатмас, мақтовлар айлабон хитоб
Тақдирнинг талх майин насб этди туймак.
Баъзиси биларди, шунданми атай,
Ҳаммаси жон берди авжида парвоз.
Куйини, сўзини ногоҳ тўхтатди...
Сурсатни бой берган фақат мен холос.
|