Қисқа муддатга деб кетдинг ўшанда,
Қайта учраштириб қўймасин эгам.
Мен эса шарқ томон Бодайбодаги
Олтин конларига кетяпман бу дам.
Йиғлаб сиқтамайсан, кутмайсан ҳатто
Эсдан чиқарасан яқинлар ёдин.
Тупурдим барига, мен бу ерларда
Ватаним учун деб қазирман олтин.
Мана тарақ-туруқ овозлар тинди,
Рельслар тугаб бўлди, тамом шпаллар.
Додлагим келдию, афсус кўз ёш йўқ,
Дунёда тугаган кўз ёш бу палла.
Майли, мени кутма, худо ёр бўлсин,
Менга қийин бўлар, сен ҳеч чекма ғам.
Фақат ёдингда тут яна қайтадан
Йўлда учраштириб қўймасин эгам.
Амаллаб чидайман, муддат тугайди,
Ташна одам каби бўлурман озод.
Ҳозирча борини унутмоқ истаб,
Шу зах ерда ухлаб ўтади ҳаёт.
Бунда қайга боқма ҳар тараф кўм-кўк,
Ахир қандай қилиб додламай бўлар?!
Ортда қолди олти минг километр,
Олдинда етти йил кўк ўрмон турар...
|