Мен хақимда дерлар: дахомас сира. Тўғри, фахрланмас мен ила хеч ким. Интеграл ё бошқа ўлчовга кўра, Ўзимга хам жумбоқ ақл-у идроким. “Уммон - гўё ховуз” деган эдим бир, Бунга дўстим танбех берди кўп марта. Эйнштейн хам аммо дунёга машхур, Тушунчада мендек бўлган-ку ўрта. Ха, шеърлар ёзаман. Содда бўлса-да, Бир куни, денг, ўқиб берганимдан сўнг, Рахматли, бир йигит касалхонада, Кечаси ёнимда йиғлади, хўнг-хўнг. Ёзаман турли хил мавзуда, балки, Аёлларнинг бўлиб сал муштарийси. Бунга мухаррирлар шундай қарар-ки, Кечдим сендан, кечир, илхом париси! Бормовдим Ниццага, зерикарлиман, Ёзгандим сув ва буғ хақида хам лек. Эх, холис фикрини айтарди дейман, Ўлмаганда ўша, арақхўр шўрлик! Ғафлатдан ўйғондим яна нихоят, Алахсирашрдан хам тўхтадим, мана. Шеърларим кимгадир ёқар, деб, шояд, Васваса босгунча, ёзяпман яна!
© Саиджаҳон Равоний. Таржима, 2009