Шаҳарга сўронли, кўйларга тошқин,
Биз яна ноилож қайтамиз албат,
Забт этган тоғлардан тушамиз мискин,
Қояларда қолиб қалбимиз абад.
Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
Мен хали кўрмаган, Мен хали чиқмаган!
Ким истар қолишни ғуссада танҳо?
Ким зид ўз қалбига кетишни хоҳлар?!
Тушар лек тоғлардан заминга барҳо,
Хатто энг юксалган олампаноҳлар.
Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
Мен хали кўрмаган, Мен хали чиқмаган!
Ўйғотиб қанча ўй, мавзу ва умид,
Қоялар бизларни қолишга қистар,
Аммо биз қайтамиз қалбимизга зид,
Қайтишга чун мудом бизлар хокистар.
Бас қилинглар, бунинг бефойда бахси,
Исботладим ўзим, ўзимга шахсан:
Тоғлардан муайян тоғладир ахсан,
Мен хали кўрмаган, Мен хали чиқмаган!
|