Менга биринчи йил қийин ҳибсда,
Оширилар балки тўрт йилга муддат.
Озод дунёнгизда не янгиликлар,
Дўстлар, қадрдонлар, ёзинг менга хат.
Нелар нўш айларсиз, ичмасми сира,
Бу ерда ёз-у қиш совуқдир ҳар он.
Дўстлар, хабар беринг, ёзинг баридан,
Бу ерда ўзгариш бўлмас хеч қачон.
Менга жуда-жуда етишмассиз сиз ˗
Таниш чеҳраларни кўргим келади.
Ким билан Надюха, қандай? Айтингиз,
Ёлғиз? ˗ унда у хам юборсин хабар.
Ёзган сўзларингиз дардимга дармон,
Қўрқинчли ˗ қўрқинчли суд эрур, фақат!
Мактублар берилмас менга, эҳтимол,
Барибир ёзингиз дўстлар, менга хат!..
|