Ўйласанг, рафиқанг билан иш чатоқ, Ўйласанг бошингни чангаллаб фақат. Ўйласанг, ўмариб кетдилар, бироқ, Тириксан, шу учун айтақол рахмат. Не бўпти, саркома бўғса бўғзингни, Не бўпти, ароққа туйсанг муҳаббат, Не бўпти, уйингдан қувса ўзингни, Тириксан, шу учун айтақол раҳмат.         Тупур, ажина банд этса тушларинг, Тупур, шерикларинг қилса хиёнат, Тупур, «София»да синса тишларинг, Тириксан, шу учун айтақол рахмат. Майли, қириндида ухлабсан бир тун, Майли, ерга урса торингни туҳмат, Майли, юкласалар замбилга бир кун, Тириксан, шу учун айтақол рахмат.                 Тўғри, Худо мен билан, ўзим айбдор, Тўғри, ким хоҳласа эришгай албат. Тўғри, тирикман, лек, бир ўтинчим бор, Кимга айтмоқ керак бу учун раҳмат.        
© Феруз Неъматуллаев. Таржима, 2020