Гар дўстинг кўринса бир дам,
На дўст, на душман, Шунчаки…
Дўст эмас, ё чиндан ҳам яқин ˗
Изларкансан жавобни унда
Йигитчани чорлагин тоққа,
Ёнида тур, қолдирма якка.
Бир арқонга у билан осил,
Аён бўлар шунда барча сир:
Чўққи сари борсанг мардона,
Арқон бунга бермаса бардош, ˗
Қутқармаса, тўкмаса кўзёш, ˗
Демак, қаршингдаги бегона.
Дўстим дема уни ҳеч жўшиб,
Йўлатмагин, қув уни тезда.
Жаннат ёпиқ унга, бу ерда
Ундайлар деб куйланмас қўшиқ.
Агар ҳамдам бўлса йўлингда
Ғазаб билан осиб қовоғин.
Йиқилсанг панд бериб оёғинг,
Нолиса ҳам тутса қўлингдан
Бўлса ҳамки қиёмат-қойим;
Тоғда қад кўтарса, безавол
Ишонгандек ўзингга доим
Суянавер унга бемалол.
|