Тағин ёлғизликдан сипқоргум шароб -
Тунлар қулоғимга саслар бўй чўзар.
Кимдир исмим айтиб қилади хитоб -
Боқсам Иблис экан - ана мўжиза!
Иблис имо қилиб кўз қисди ва мен
Термулиб сўзладим Иблисга секин:
«Кўргин, айтмоқдаман, ёлғиз майга сир,
Балки, ичадирсан Сен айниган қон…
Эй Иблис, Иблисвой, Иблис, Иблисжон,
Келгин, қувонтириб ёнимда ўлтир…
Жиндек қўрқдингми, айт, эй Жин ургур?!
Елкамдан туш ё менга тиклагин гўр!»
Борисов билан Иблис таниш эмиш -
У майхона катта бошлиғи шу тоб -
Ушатаркан нонни, тахларкан емиш,
Қўйдим иккимизга етарли шароб.
Май тугади - турмам ўйловда қотиб,
Вокзал бозоридаги оламиз сотиб.
Сал толиқдим, кетди вокзалга Иблис…
Уйғонарман - Иблис - юрак жуда ғаш:
Янги шароб ҳидин У қилади ҳис,
Ё тағин келарман мен унга тўқнаш.
Иблис ҳақоратлаб ҳеч олмади тин,
Сўнг думига босди сарғайган бетин.
Кулгидан тўхтатиб ўзимни зўрға
Сўрадим: «Дўзаҳда қарашлар қандай
Бизнинг бош ташлаган шаробхўрларга -
Ёқишарми улар танини майда?»
Иблис жавоб қилди сўкиб: «Айни дам
Ҳаммаси ўзгадир, эҳ, дўзаҳда ҳам!»
…Ҳаммаси тугади, ёришди хона -
Иблис ичмай кетди - бари гўё туш,
Балки мендан бироз бўлган У хомуш,
Ҳамон кутмоқдаман келар деб яна…
Ахир, ёлғиз ўзим ичгандан ҳар гал,
Иблис билан бирга ичганим афзал.
|