Хириллайман тушимда гир-гир,
Зафарон ўт билан қилиб жанг:
«Борган сари, тобора, ахир,
Уйқусираб уйғонади тонг!»
Бироқ тонг ҳам ўзгадир бу кез?
Шодлик нари кетар юзлашмай:
Оч қоринга чекасан ёлғиз,
Ё бегазак сипқорасан май.
Майхонада мовий дастурхон,
Оқ сочиқлар порлаб олар ҳуш ˗
Майхўрларга жаннатдек макон ˗
Қафас ˗ унда мен қамалган қуш.
Нур кўрмаган, черковлар бадбўй,
Тутатади котиблар кўкат.
Керагидек эмас ушбу уй,
Бари ўзга охир-оқибат.
Чўққи сари отлансам шу чоқ,
Енгилмасдан, етгунча мадор.
Тоғ узра кўз очар қандағоч,
Тоғ остида қалин олчазор.
Қия тушган мато сингари
Қучса эди кулгу хандаси,
Хеч бўлмаса яна нимадир…
Керагидек эмас ҳаммаси.
Дарё соҳилида тутдим юз:
Худо йўқдир, ёруғлик ˗ зулмат!
Олис саҳро узра бўтакўз,
Бу йўл жуда йироқдир фақат.
Йўл ёқаси қалин бир ўрмон ˗
Ялмоғизлар ўзига тортар.
Йўл сўнггида кундага ҳамон
Санчилганча турар ойболта.
Қаердадир отлар тушар рақс ˗
Бўйсунмоқда мажбур кимгадир.
Йўл сўнггига етганда билъакс,
Бўлар тағин бир ҳафсала пир.
На майхона, на черков, ахир,
Ҳеч муқаддас аталмас бу дам.
Йўқ, дўстларим, бари ўзгадир,
Керагидек эмас сира ҳам.
|