Бошлагин, Ўйларингни янчгин пўстидан. Ташлагин, Майли, қора ҳаммом устидан! Барибир Чўктирарсан тутунга бефарқ!.. Улоқтир, Билганингча қил ҳаммомга ғарқ. Ғарқ бўларман бугун охир дам, Лек, шубҳа бор оқармоғимга. Мизғима, Қайда қолди белбоғ ва нимча? Эзғилаб, Савалайман оқаргунимча. Шошмагин, Ахир, бу тўрт девор дудланган. Ташлагин Қора ҳаммом устидан лангар. Ғарқ бўларман бугун охир дам, Лек, шубҳа бор оқармоғимга. Қичқиргин Бурчакда бир қувғинди каби. Етар, жим, Қилмоқдаман майсиз минг сабр… Чидагин, Сен сирларим этган овоза. От, тағин Итваччадек бўлайин тоза. Ғарқ бўларман бугун охир дам, Лек, шубҳа бор оқармоғимга. Бошлагин, Бир қоровул сотилган онда, Ташлагин Қора ҳаммом устидан тонгда. Барибир, Чўктирарсан тутунга бефарқ. Улоқтир, Билганингча қил ҳаммомга ғарқ. Ғарқ бўларман бугун охир дам, Лек, шубҳа бор оқармоғимга.
© Феруз Неъматуллаев. Таржима, 2020