Гар дўстинг нотайин бир кас,
Дўст эмас ҳам душман эмас.
Гар дархол ноаниқ эди
Ёмон-яхшилиги, -
Сен бир кун таввакал килгин,
У билан тоғларга чиқинг.
Кетма-кет боғламда юргин, -
Очилар кимлиги.
Гар унга ёқмаса тоғлар,
Сўникиб пастликка тортар,
Музликка бости қадам-пой -
Қоқилди-ю: дод-вой!
Демак, ёнингдаги бегона,
Уни сен урушма, ҳайда.
Бундайлар баландлик чун эмас,
Гап-сўзга арзимас.
Нолимай, гина қилмаса,
Тумтаймай, ачинмай юрса,
Қоядан қулаганингда
Инграган, лекин ушлаган.
У жангга киргандай юрса,
Чўққида маҳлиё бўлса, -
Сен унга ўзингга каби
Таянсанг бўлади.
|